Тошкент туманидаги тезкор тадбирда 22 ёшли шахс машинасида тахминий нархи 1 млрд сўм бўлган 1,4 кг мефедрон синтетик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 4 аёлга яхши даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, уларни Туркияга фоҳишаликка юбораётгани аниқланди. Улар Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди.
Тармоқларда Юқори Чирчиқдаги хонадонларнинг бирида итлар шафқатсизларча ўлдирилаётгани хақида хабар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат Яссавий колхозидаги уйда содир бўлгани ва хонадон эгаси 25 дона итни санитария қоидаларига зид равишда сақлагани ва уларни сўйиб келганини маълум қилди.
Паркент туманида қизлар йигит талашиб жанжаллашгани айтилмоқда. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат ёзда содир бўлгани ва ариза келиб тушмаганини маълум қилди. Видеода ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлгани туфайли маъмурий баённома тузилиб, қонуний чора кўриш мақсадида ЖИБ Паркент тумани судига юборилди.
Тошкент вилоятида қиймати 26 млн сўмдан ортиқ 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни муомалага чиқаришда гумонланган шахслар қўлга олинди. Уларнинг пулларни Бўстонлиқдаги ижарага олган дала ҳовлисида тайёрлагани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тармоқларда Оққурғон тумани ИИБ ходимининг бутун ўзбекистонликларни онасидан сўккани акс этган аудио тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ушланганини маълум қилди. Ҳокимлик эса ҳолат оқибатида ходим отасининг соғлиғи оғирлашиб қолганини қайд этди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджет ҳисобидан ИИББга жамоат тартибини сақлаш ва бошқа мақсадлар учун 3 млрд сўм ажратади.
Тошкент вилоятида мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Вилоят ИИББ маълумотига кўра, можарога халқ вакиллари тадбирга ниқобсиз келганлиги сабаб бўлган. Депутатлар эса 50 нафарга яқин ёш бола ва уларнинг ота-оналари байрамга киритилмагани, яна бир аёлга куч ишлатилгани ҳамда депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқи бузилганини айтишмоқда.
Тошкент вилоятида қоидабузар Malibu ҳайдовчисига протокол тузмоқчи бўлга ЙПХ ходимига рация орқали чиқиб, ҳайдовчини қўйиб юбориш буюрган командирга интизомий жазо қўлланилди. «O'ZTEMIRYO'LMASHTAʼMIR» корхонасига тегишли машина ҳайдовчиси эса хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг